Жаҳон | 14:25 / 09.10.2019
33216
1 дақиқада ўқилади

Туркия ҳарбийлари Сурия ҳудудига кирди

Фото: Bloomberg

Туркия ўз ҳарбийларини Сурия ҳудудига киритишни бошлади. Бу ҳақда Bloomberg ўз шахси сир қолишини истаган Туркиядаги манбага асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Манбанинг айтишича, туркиялик ҳарбийларнинг вазифаси — курдларнинг қуролланган бўлинмаларини чегарадан узоқроққа чекинтириш ҳисобланади, у бошқа деталларни очиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Эрдўған 6 октябрь куни Сурия шимоли-шарқида ҳарбий амалиёт ўтказилишига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганди. Бу амалиёт Анқара томонидан террорчи гуруҳ сифатида таснифланувчи курдларнинг Миллий мудофаа ортядларига қарши қаратилган. Курдларнинг ҳарбий бўлинмалари — АҚШнинг иттифоқчилари саналади. АҚШ президенти Дональд Трамп эса  дастлаб америкалик ҳарбийлар Сурияни тарк этишини эълон қилди, аммо кўп ўтмасдан Туркияни курдларга қарши куч ишлатишдан тийилиш ҳақида огоҳлантирди.

Мавзуга оид