Жаҳон | 08:49 / 11.10.2019
17262
1 дақиқада ўқилади

Автоцистерна Хитойда кўприкнинг қулашига олиб келди (видео)

Фото: nst.com.my

Хитойнинг Цзянсу вилоятида эстакада кўпригининг қулаши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, 2 киши яраланди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълумотларга кўра, воқеа 10 октябрда маҳаллий вақт билан соат 18:10да Уси шаҳри яқинидаги трассада юз берган. 

Фалокат вақтида кўприк остидан машиналар ўтаётган бўлган. Натижада кўприкнинг бир қисми учта машинани босиб қолган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, кўприк меъёридан ортиқ юклангани сабабли қулаган. Полиция фалокат сабабчисини аниқлаган. Бу 187 тонна номаълум юкни ташиб кетаётган автоцистерна ҳайдовчиси бўлиб, ушбу оғирлик кўприкка рухсат этилган юкламадан бир неча баробар кўпроқни ташкил қилган. Ҳайдовчи тақиқловга қарамасдан, кўприкдан ҳаракатланган ва қарама-қарши томонгача етиб бора олмаган. У воқеа жойидан қочиб қолган.

Мавзуга оид