Жаҳон | 08:40 / 20.10.2019
41185
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг энг хавфли ҳарбий кемаси маълум қилинди  

Фото: РИА Новости /Алексей Куденко

Military Watch нашри талқинига кўра, Россиянинг энг хавфли ҳарбий кемаси сифатида “Адмирал Нахимов” ракета крейсери эътироф этилди.

Таъкидланишича, ушбу кема Россия ҳарбий-денгиз флоти тасарруфига 2021 йилда ўтиши керак. 

Кема кўп сондаги қанотли ракеталар ва энг замонавий ҳаво ҳужумига қарши тизим билан жиҳозланади. Унда радиоэлектрон курашнинг янги тизимлари, “Редут” ва “Кортик” зенит-ракета мажмуалари ўрнатилади.

Мавжуд маълумотларга кўра, крейсернинг асосий кемаларга қарши қуроли “Циркон” ракетаси ҳисобланиб, у кўрсаткичлари бўйича АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг шу турдаги асосий ракетаси – “Гарпун”ни ортда қолдиради.

Нашрнинг таъкидлашича, кема душман объектларига узоқ масофалардан хавф сола олиши ҳисобига Россия қуролли кучлари қуролланишида турувчи энг “хавфли ҳарбий кема”га айланиши мумкин.

Мавзуга оид