Ўзбекистон | 01:21 / 25.10.2019
35452
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланди

Жорий йилнинг 25 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати маълум қилди. 

Фото: KUN.UZ

Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида);
иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.

Қарор билан иситиш мавсумига ўтишни якунлаш 2019 йилнинг 30 октябрь кунига қадар белгиланган.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги турар-жойингизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, Тошкент шаҳар хокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа ва (71) 210-01-87 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраб қолади.

Мавзуга оид