Агар Ой ўрнида сайёралар бўлганда улар Ердан қандай кўринган бўларди (видео)
Америкалик ҳаваскор астроном Николас Холмс YouTube’даги каналида коинот ҳақида қизиқарли видеолар жойлаштириб боради. Бир сафар унинг миясига фантастик ғоя келади: агар Ер атрофида Қуёш тизими сайёралари Ой орбитаси бўйлаб ҳаракатланганда бу қандай кўриниш олган бўларди?
Холмс буни ўзи монтаж қилган видеода кўрсатишга ҳаракат қилган. У видеода Меркурийни тасвирламаган, чунки бу сайёра Ойдан ўлчами бўйича унча фарқланмайди. Аммо улкан Юпитер ва Сатурн ўз ҳалқалари билан бирга Ой ўрнида бўлганда Ердан жуда салобатли кўринган бўларди.
Япония коинот агентлиги JAXA сайёрашуноси Жеймс О'Донохью ушбу видеога изоҳ бериб, унда тасвирланган сайёралар ўлчами тўғри олинганини тасдиқлаган. Шу билан бирга, видеода бир нечта номосликлар бор. Жумладан, видеода сайёраларга тушувчи қуёш нури аслидагидан фарқ қилади. Шунингдек, сайёралар керакли бурчакда оғмаган ва бошқа тезликда айланади. Ва ниҳоят, агар улар Ерга Ой каби яқин бўлганда, сайёрамиз анча “танг ҳолатга” тушиб қолган бўларди.
Бироқ Ойни сайёралар билан алмаштириш ғояси бутун дунёда оммалашиб, унинг турли вариантлари пайдо бўлди. Жумладан, “Роскосмос” мутахассислари Москвадан бу ҳолат қандай кўринишининг моделини яратишган.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
07:51 / 06.12.2024
АҚШнинг Ойга миссиялари 2026 ва 2027 йилларга қолдирилди
23:31 / 25.11.2024