Жамият | 12:38 / 14.11.2019
6814
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда оғуфурушлар ушланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида оғуфурушлар ушланди. Бу ҳақда «Постда» нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Оҳангарон шаҳрида яшовчи 53 ёшли А.А. ва 43 ёшли Э.Г. шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тўхтатиб, текширилган.

Нашрнинг ёзишича, текширув чоғида бу шахснинг ёнида 905,66 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги ва уни сотишга олиб кетишаётгани маълум бўлди.

Хабарда билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид