Жаҳон | 09:56 / 15.11.2019
12388
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик туни билан смартфонда ўйнагандан кейин бир кўзи кўрмай қолди

Фото: Depositphotos

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида яшовчи эркак туни билан смартфонда ўйин ўйнагандан кейин бир кўзига кўр бўлиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, эркакнинг зўриқиш оқибатида чап кўзидаги томир ёрилиб кетган ва шу сабабли кўзига қон қуйилган.

Таъкидланишича, бундай ҳолат кўпинча жисмоний зўриқиш оқибатида юз беради.

Жабрланувчи операция қилинган. Шифокорларнинг таъкидлашича, унинг кўриш қобилияти бир ойдан кейин тикланиши керак.

Мавзуга оид