ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи тайинланди
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2019 йил 16 ноябрдаги буйруғига асосан полковник Бахтиёр Эркинович Бердиалиев Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Абдувоҳид Исмоилов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024