Спорт | 20:24 / 19.11.2019
20871
1 дақиқада ўқилади

Месси афсонавий Пеленинг натижасини қайтара олди

Аргентина ва Уругвай терма жамоалари Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Эътиборлиси, Лионель Месси ўйин охирида пенальтидан гол уриб, афсонавий Пеледан кейин ўз терма жамоаси учун 70 та гол урган иккинчи жанубий америкалик футболчи бўлди.

Бугунги кунгача бу натижа Пелега тегишли бўлган. Афсонавий футболчи Бразилия терма жамоаси учун ҳаммаси бўлиб 77 та гол урган.

Аргентина учун Мессидан кейин энг кўп гол урган футболчи Серхио Агуэро ҳисобланади. Ҳозирда унинг ҳисобида терма жамоа учун урилган 42 та гол бор.

Умуман олганда, ўз миллий терма жамоаси учун энг кўп гол уриш бўйича рекорд эронлик Али Даига тегишли бўлиб, у терма жамоа сафида 109 та голга муаллифлик қилган. Бу борада 2-ўринни португалиялик Криштиану Роналду 99 та гол билан эгалламоқда.

Мавзуга оид