Жаҳон | 22:55 / 03.12.2019
7889
1 дақиқада ўқилади

Албания ҳукумати зилзила етказган зарар ҳақида маълумот берди

Албаниядаги ҳалокатли зилзила 51 кишининг умрига зомин бўлди, 5,5 мингта уй буткул вайрон бўлди, деб маълум қилди мамлакат ҳукумати.

Албания бош вазири Эди Рама ўтган шанба куни мамлакатда юз берган 6,4 балли зилзиладан сўнг қидирув-қутқарув операциялари ҳафта бошида тўхтатилганини, 50 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Кейинроқ яна бир киши қурбонлар қаторига қўшилди.  

"Ҳисоботга кўра, Дуррес, Тирана ва Лежа шаҳарлари энг кўп зарар кўрган. Тиранада 1,3 минг, Дурресда 3,8 минг, мамлакат бўйича қарийб 5,5 мингта харобага айланган. Турли шаҳарлардаги 28та мактаб вайрон бўлган", - деб хабар берди Albanian Daily News.

Зилзила Албания пойтахтида 15та электр нимстанцияси, иккита тиббиёт муассасаси ва 149та тижорат объектларига зарар етказган.

Мавзуга оид