Жаҳон | 01:28 / 11.12.2019
20390
2 дақиқада ўқилади

Сайёрамизни қутқаришнинг баҳоси маълум қилинди 

Фото: РИА "Новости"

Сайёрамизни иқлим фалокатидан қутқаришнинг баҳоси маълум қилинди. Бу ҳақда Euler Hermes суғурта компанияси тадқиқотида айтилган.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сайёрамизда иқлим ўзгаришининг олдини олиш чоралари жаҳон иқтисодиётига 2,5 трлн долларга айланиши мумкин.

Биринчи навбатда, бу энергетика тармоғини қамраб олади. Бу соҳада иқтисодий сиёсатни қайта кўриб чиқиш харажатлари 900 млрд долларга яқинни ташкил қилади. 

Шунингдек, пўлат ишлаб чиқаришга 300 млрд доллар ҳамда ҳаво ва денгиз транспортига 55 млрд доллар талаб этилади.   

Таъкидланишича, Европа Иттифоқи иқлим ўзгаришига қарши курашни ҳисобга олган ҳолда ўз иқтисодиётини тубдан қайта кўриб чиқишга тайёрланмоқда. Хусусан. Европада 2050 йилгача атмосферага иссиқхона газлари чиқарилишига чек қўйилмоқчи. Бунга эришиш учун эса иқтисодий сиёсатни ўзгартириш ва   “яшил” сармоялар ҳажмини ошириш зарур бўлади.

Бундан ташқари, европаликлар 5 йил давомида иқлимни яхшилашга триллион доллар йўналтиришни режалаштирмоқдалар.

Мутахассисларнинг фикрича, агар иссиқхона газлари чиқарилиши ҳажми камаймаса, унда бунинг оқибатида юз берадиган иқлим ўзгариши ХХI аср охирига келиб табиий офатлар сонининг ҳозирги даврдагига нисбатан 3 марта кўпайишига олиб келади. Шунингдек, йирик тошқинлар сони ошади. 

Мавзуга оид