Смартфонларни қувватлашда кенг тарқалган хато маълум қилинди
Смартфон эгаси ўз қурилмасини туни билан қувватланишга қўйиши ва батареяси 100 фоиз тўлгач ҳам қувватлаш қурилмасидан узмаслиги сабабли смартфон аккумулятори хизмат муддати қисқаради. Бу ҳақда Business Insider нашрига BatterieIngenieure немис компанияси директори Доминик Шульте сўзлаб берди.
Экспертнинг таъкидлашича, смартфон батареяси захираси қувватланганлик даражаси 30-50 фоиз бўлганда секинроқ қисқаради. Мутахассис, мисол учун, гаджетларни эрталаб қувватлашни тавсия қилган.
Business Insider’да таъкидланишича, смартфонларда қўлланувчи барча литий-ионли аккумуляторлар кимёвий таркиби ўзгариши сабабли эскиришга мойил. Шу сабабли улар чекланган хизмат муддатига эга.
Шу билан бирга Google компаниясининг маҳсулотлар бўйича менежери Роналд Хонинг айтишича, бугунги кунда компаниялар ўз қурилмаларида қувватлашни оптималлаштириш технологиясини қўллаётганлари сабабли смартфонни ҳаддан зиёд узоқ қувватлаш зарарлиги ҳақидаги фикр ўз долзарблигини йўқотган. Унинг таъкидлашича, баъзи қурилмаларда батарея 100 фоиз тўлгач, уни қувватлаш тўхтайди.
Mail.ru мутахассиси Дмитрий Рябининнинг таъкидлашича, смартфон батареясининг 100 фоизгача қувватланиши унинг тўлиқ қувватсизланиши каби аккумулятор хизмат муддатини қисқартиради.
Таъкидланишича, Apple ва Samsung компаниялари ҳам смартфон батареяси қувватини 50 фоиз атрофида ушлашни тавсия қилишади.
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
10:30 / 09.10.2024