Ўзбекистон | 14:18 / 11.01.2020
33106
2 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат» собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

«Давергеодезкадастр» қўмитаси тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда қўмита хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Моҳирхўжа Камолхўжа ўғли Валиев Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори этиб тайинланди. У бунга қадар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган.

Ўткир Ҳотамович Имомқулов Давлат геодезия назорати инспекцияси директори этиб тайинланди. Ў.Имомқулов бунга қадар Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори в.в.б. лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жўрабек Норпўлатович Муродов Давлат картография-геодезия фонди директори этиб тайинланди. Ж.Муродов бунга қадар Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази ўқув маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Меҳрибонович Бобомуродов Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинланди. Ш.Бобомуродов бунга қадар Давергеодезкадастр қўмитасининг Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни назорат қилиш бошқармаси Ер мониторинги ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Мавзуга оид