Трамп Эрон АҚШнинг тўртта элчихонасига ҳужум қилишни режалаштирганини айтди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, АҚШ генерал Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш операциясини ўтказаётган вақтда Эрон Американинг тўртта элчихонасига ҳужум қилишни режалаштирган.
"Очиқлашим мумкин, менимча, тўртта элчихонага ҳужум қилиш режалаштирилганди", деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Қайси элчихоналар тўғрисидаги саволга Трамп: "Бу Бағдоддаги элчихона бўлиши мумкин эди", деб жавоб қайтарди. У бошқа элчихоналар тўғрисида сўз юритмади.
АҚШ Сулаймоний Америкага қарши ҳужумлар режалаштиргани учун унга қарши операция ўтказганини маълум қилганди. Сулаймонийнинг ўлимидан сўнг Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларига ракета зарбалари берди. Хабар қилинишича, зарбалар натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган.
Мавзуга оид
16:58
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024