Зеленский Эрондаги авиаҳалокат қурбонлари қариндошлари билан учрашди
Украина президенти Владимир Зеленский Эрондаги авиҳалокат қурбонлари билан учрашди. Бу ҳақда президент офиси матбуот хизмати хабар берди.
8 январда Теҳрон аэропорти яқинида юз берган авиаҳалокатда 176 киши, жумладан 11 украиналик ҳалок бўлганди.
Зеленский йиғилганларга ҳозирда Эронда 10 украиналик мутахассис борлигини, улар ҳалок бўлган украиналикларнинг шахсини ўрнатиш ва жасадларини Украинага қайтариш билан шуғулланаётганларини айтган. Унинг таъкидлашича, бир неча украиналикнинг шахси ўрнатилган.
Украина президенти ҳалок бўлганлар жасадларини Украинага иложи борича тезроқ қайтариш вазифасини қўйганини қўшимча қилган.
“Биз бу 19 январда амалга ошишига умид қилмоқдамиз. Эҳтимол, 1-2 кун кейинроқ. Бироқ биз ҳам ўзимизникилар, ҳам эронлик мутахассислар олдига шундай вазифа қўйдик”, деб таъкидлаб ўтган Зеленский.
Украина раҳбари жорий ҳафтада ҳалок бўлганлар оилаларига 200 минг гривнадан товон пули тўланишини қайд этиб ўтган. Бундан ташқари, Украина Эрондан қўшимча компенсациялар тўланишини талаб қилади. Зеленский, шунингдек, жасадларни дафн этишда кўмак кўрсатилишига ваъда берган.
Мавзуга оид
20:58
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
20:22
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
19:06 / 22.12.2024