Жаҳон | 22:23 / 20.01.2020
26129
2 дақиқада ўқилади

Австралияга ўрмон ёнғинларидан кейин қум бўрони ва кучли дўл ёпирилди (видео)

Австралияда бир неча ой давом этаётган ўрмон ёнғинларидан кейин қум бўрони ва кучли ёғингарчилик келди. 

Қум бўрони ёнғинлардан энг кўп азият чеккан Янги Жанубий Уэльс штатига ёпирилди. Кучли бўрон 100 км/соат тезлик билан қумни 10 қаватгача баландликка кўтарган. Табиий офат марказида штатнинг Брокен-Хилл, Нинган ва Паркес шаҳарлари қолган.

Шунингдек, ушбу штатда ва Австралия пойтахти жойлашган ҳудуд, жумладан пойтахт Канберрада кучли дўл ёғган. 7News нашрининг хабар беришича, голф тўпчасидек келадиган дўл автомобилларга шикаст етказиб, дарахтлар шох-шаббаларини синдирган.

“Ёнғинлар, рекорд даражадаги иссиқ кун, тошқинлар, қум бўрони, дўл. Буларнинг барчаси бир ойда. Австралияда иқлим апокалипсиси бошланди. Биз буни меъёрий ҳолат бўлишига йўл қўямизми?”, деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.

Мавзуга оид