ОАВ: Афғонистонда йўловчи самолёт қулаб тушди
Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда 1TV телеканали вилоят губернаторлигига асосланиб хабар тарқатди.
The Mirror нашри маълумотига кўра, Кобулдан Ҳиротга парвоз қилаётган самолёт бортида жами 83 киши бўлган.
Tolo News нашри самолёт «Толибон» ҳаракати назорат қиладиган ҳудудда қулаб тушганини маълум қилган.
Ariana News нашри манбаларига кўра эса, самолётдаги йўловчилар сони кўпроқ бўлган - 110 киши.
Дастлабки хабарларда самолёт Афғонистоннинг Ariana Afghan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлгани айтилди. Аммо кейинроқ авиакомпания директори бу хабарларни инкор этган.
Кейинроқ манбалар самолёт хорижий компанияга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида маълум қилишди, воқеа жойида топилган учувчи танаси қолдиқларига кўра, у хорижлик бўлган. Шунингдек, самолёт тўлиқ ёниб кетгани айтилмоқда.
РИА Новости агентлиги ўз манбасига асосланган ҳолда самолёт ҳарбийларники бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатган. Ҳозирча бу маълумот тасдиқланмаган.
Ғазни губернаторлиги расмийси Ориф Нурийнинг аниқлик киритишича, ҳодиса Деҳяк тумани ҳудудида рўй берган. Ҳукумат томонидан йўлланган қутқарувчилар ҳозирча аҳоли турар жойларидан узоқда жойлашган бу ҳудудга етиб бора олишмаган.
Хабарларга кўра, самолёт қулаган ҳудудга биринчи бўлиб «Толибон» ҳаракати вакиллари етиб келишган ва оловни ўчиришга ҳаракат қилишган.
Ижтимоий тармоқда ҳодиса жойида олинган видео пайдо бўлди.
اولین تصاویر از هواپیمای گلف استریم امریکایی که در غزنی افغانستان سقوط کرده. گفته میشود این هواپیما حامل دهها نظامی آمریکایی بوده است.
— Ehsan Soltani (@ehsan_soltani) January 27, 2020
برخی منابع میگویند طالبان مسئولیت سقوط هواپیما را برعهده گرفته است. هنوز بیانیه رسمی طالبان و دولت افغانستان منتشر نشده است.#Ghazni pic.twitter.com/0PYVPdPVTq
- Ariana Afghan Airlines авиакомпанияси паркида Airbus A310-304 ва Boeing 737-400 самолётлари бор. Ғазнида ҳалокатга учраган самолёт қайси русумда бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
22:27 / 25.12.2024
Мустақил Қозоғистон тарихидаги энг йирик авиаҳалокатлар санаб ўтилди
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
20:54 / 25.12.2024
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
17:13 / 25.12.2024