Ўзбекистон | 14:46 / 17.02.2020
49051
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда айрим ички ишлар ходимларининг сонини камайтириш мўлжалланган

Келгусида замонавий, рақамли техникалардан фойдаланиш эвазига айрим ички ишлар ходимларининг сони камаяди

Фото: KUN.UZ

Халқаро пресс-клубнинг давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари мазмун-моҳиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Унда Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палата, Бош прокуратура, ИИВ вакиллари иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромовнинг сўзларига кўра, республикада айрим ички ишлар ходимларининг сони камайиши мумкин.

Азиз Икромов
Фото: Халқаро пресс-клуб

“Республика бўйлаб 3 мингдан зиёд йўл-транспорт ҳодисаларини назорат қилувчи ходимлар бор. Келгусида замонавий, рақамли техникалардан фойдаланиш эвазига уларнинг сони камаяди”, - деди ички ишлар вазири ўринбосари.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ҳам иштирок этмоқда. У бугунги кунда суд амалиётига ҳеч қандай аралашув йўқлигини билдирди.

“Бугун суд амалиётига прокуратура, ички ишлар ва бошқа хавфсизлик хизматлари томонидан мутлақо аралашув йўқ”, - деди у. 

Шунингдек, Ёдгоров Ўзбекистонда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайганини айтди.

“Статистик маълумотларга қараганда кейинги вақтда Ўзбекистонда ўғрилик ва фирибгарлик жиноятлари кўпайган. Ҳатто бу жиноятларни ўзига касб қилиб олган шахслар бор”, - деди у.

Мавзуга оид