Эрдўған Туркия ЕИ билан чегарасини ёпмаслигини айтди
Туркия Суриянинг Идлибида вазият кескинлашганидан сўнг мигрантлар ва қочқинлар оқимини тўхтатиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегараларини очиб юборди. Шундан кейин минглаб мигрантлар Греция чегарасига етиб келди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг мамлакати суриялик қочқинлар учун ЕИ билан чегарасини ёпмаслигини маълум қилди
"Қўнғироқ қилишяпти ва чегараларни ёпинглар дейишяпти. Энди кеч дедим. Ғарб қочқинлар учун масъулият юкини бўлишиши керак. Бугун Болгария бош вазири билан учрашамиз, эртага Ангела Меркель билан гаплашаман", - деди Эрдўған Анқарадаги чиқишида.
Туркия Суриянинг Идлибида вазият кескинлашганидан сўнг мигрантлар ва қочқинлар оқимини тўхтатиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегараларини очиб юборди. Шундан кейин минглаб мигрантлар Греция чегарасига етиб келди. Уч кун ичида чегарани ноқонуний кесиб ўтишга бўлган 20 мингга яқин уринишнинг олди олинди.
ЕИнинг ташқи чегаралар назорати бўйича Frontex агентлиги Туркиядан қочқинларлар оқими кучайгани сабабли Евроҳамжамият чегараларини ҳимоя қилиш бўйича тайёргарликни юқори даражага кўтарди.
Мавзуга оид
13:14 / 25.12.2024
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024