Самарқандда кўчани яланғоч кезган йигитлар 15 суткага қамалди
Самарқанд шаҳрининг Сартепа массивида кечаси яланғоч ҳолда юрган икки йигит тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлганди
29 февраль куни соат тахминан 23:00лар атрофида Самарқанд шаҳридаги Туркистон ва Амир Темур кўчалари кесишмасида яланғоч ҳолда кўчада юрган шахслар ҳақида ички ишлар органларига маълумот келиб тушади.
Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушбу шахслар ушланиб, навбатчилик қисмига олиб келинган ва уларнинг шахсига аниқлик киритишган.
Шаҳар кўчасида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан юриб, майда безорилик содир этган шахслар — Жомбой туманида туғилган 44 ёшли Ж.Н ва 28 ёшли Ў.Т. экани аниқланган. Шунингдек, шу туманда истиқомат қилувчи 41 ёшли Х.Д. уларни ўз автомашинасига миндирган.
Самарқанд шаҳар Маъмурий ишлар бўйича судининг 2020 йил 2 март кунидаги қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун, фуқаро Ж.Н.га 15 сутка, фуқаро Ў.Т.га 15 сутка, фуқаро Х.Д.га 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
15:52
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024