Олимлар озон қатлами кучли емирилганидан огоҳлантиришди
Арктика устидаги озон қатлами қалинлиги айни вақтда ўртача қийматлардан камайиб, хавфли даражага етган. Бу ҳақда Росгидромет таркибига кирувчи Марказий аэрологик обсерваторияда маълум қилинган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, февралда озон қатламининг умумий миқдори хавфли паст қийматга етган. Жорий йил март-апрелида озон қатламининг янада кучли емирилиши кутилмоқда.
Қуёшнинг ултрабинафша нурларидан сақловчи озон қатламининг критик қиймати 220 Добсон бирлигидан паст кўрсаткич ҳисобланади. Айни вақтда бу қиймат 260 бирликка етган.
Маълум қилинишича, озон қатламининг емирилишига жорий йилда Арктикада экстремал паст ҳароратли (минус 78 даражадан паст), кучли барқарор стратосфера қутб қуюнларининг шакллангани сабаб бўлган. Бундан ташқари, рекорд ҳажмдаги қутб стратосфера булутлари кузатилмоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, стратосфера озонининг янада емирилиши одам саломатлиги учун хавфли бўлган ултрабинафша радиацияси даражасининг ошишига олиб келиши мумкин.
Мутахассислар қуёш радиациясининг ёмон таъсири булутлилик билан кучсизланиши мумкинлигини қўшимча қилишган.
Олимларнинг эслатишича, озон қатламининг 2011 йил баҳоридаги емирилиши Шимолий яримшарнинг кўплаб ҳудудларида ултрабинафша радиацияси даражасининг ошишига олиб келган. Маълумотларга кўра, Арктика устида озон қатламининг кучли емирилиши 2011 йилдан ташқари, 1996, 1997, 2005 ва 2016 йилларда кузатилган.
Мавзуга оид
22:05 / 04.12.2024
Олимлар Арктикадаги денгиз музлари қачон бутунлай эриб кетишини ҳисоблаб чиқди
17:46 / 30.11.2024
Мислсиз радиация ва қурбонлар: Чернобил фожиаси қандай содир бўлганди?
18:12 / 28.11.2024
Энди Арктика яқинроқ. Гренландияда янги халқаро аэропорт очилади
02:02 / 24.11.2024