Жамият | 23:13 / 06.03.2020
32858
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда эгизак чақалоқлар фермер даласига ташлаб кетилди

Дўстлик туманининг «Манас» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги очиқ даладан эгизак чақалоқлар жасади топилди. Бу ҳақда Kun.uz`га Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Ў.Р. «Оқолтин остонаси кўрки» фермер хўжалиги ҳудудидаги бетон ариқ ёнида сумка ичида қора рангли полиэтилен пакетга солинган ўғил бола жинсига мансуб эгизак чақалоқларни ўлик ҳолда топиб олган.

Шундан сўнг ҳудуд профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисига бу ҳақда маълум қилган.

Экспертиза хулосасига кўра, чақалоқлар 20-21 ҳафталик кам вазнли бўлиб туғилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида чақалоқларнинг онаси топилди. Норасидаларни 1998 йилда туғилган, «Манас» ҚФЙда истиқомат қилувчи, турмушга чиқмаган Х.Г. туғиб, ташлаб кетгани аниқланди.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид