Жамият | 19:55 / 12.03.2020
8802
1 дақиқада ўқилади

Олий суд раиси Россия Тергов қўмитаси томонидан медал билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси олий суди раиси Козимжон Комилов Россия Федерацияси тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Козимжон Комилов / Фото : Олий суд матбуот хизмати

“Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди”, дейилади хабарда.

Фото : Олий суд матбуот хизмати

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Фото : Олий суд матбуот хизмати

Учрашув якунида Александр Бастрикин Козимжон Комиловни Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг “За заслуги” медали билан тақдирлади.

Мавзуга оид