Ўзбекистон | 23:01 / 25.03.2020
98248
1 дақиқада ўқилади

Наманганда вирусдан зарарланган бир киши аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Наманган вилоятида яна бир кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

Фото: Reuters

«Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун Ўзбекистонда вирусдан зарарланганлар сони 10 кишига кўпайди.

Бундан олдинроқ, 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид