Жаҳон | 22:45 / 27.03.2020
6934
1 дақиқада ўқилади
Шимолий Македония НАТО аъзосига айланди
Шимолий Македония расман НАТОнинг 30-аъзосига айланди. Шу муносабат билан унинг байроғи 30 март куни илк бор альянснинг бош қароргоҳида кўтарилади.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёнотида айтилган.
Помпеонинг таъкидлашича, Шимолий Македония НАТОнинг эшиклари унга қўшилмоқчи бўлган бошқа давлатлар учун ҳам очиқлигини намойиш қилди. АҚШ давлат котиби Вашингтон НАТО низомининг жамоавий мудофаа бандига риоя қилишини қўшимча қилган.
Шимолий Македониянинг НАТОга қўшилиши Греция ва Македония 2018 йилда собиқ югослав республикасининг номланиши борасидаги кўп йиллик баҳсни ҳал қилганидан кейин мумкин бўлган.
Мавзуга оид
15:01 / 20.12.2024
Олаф Шолц НАТО бўйича иттифоқчиларни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
07:52 / 19.12.2024
НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди
21:58 / 16.12.2024
Россия мудофаа вазири армияни НАТО билан урушга тайёрлашни буюрди
19:58 / 13.12.2024