Ўзбекистон | 17:13 / 29.03.2020
21066
1 дақиқада ўқилади

Юзни мато билан ўраш ниқоб ўрнида қабул қилинмайди — ИИВ

Карантин даврида ниқобсиз жамоат жойида бўлиш маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ички ишлар вазирлиги юзни мато билан ўраб олиш ҳимоя ниқоби сифатида қабул қилинмаслигини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов юзни мато ва шунга ўхшаш материал билан ўраб олиш тиббий ниқоб сифатида қабул қилинмаслигини айтди. Агар муайян шахс қайд этилган ҳолатда жамоат жойида бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

«Жамоат жойида ниқобсиз бўлиш умуман мумкин эмас. Агар ҳолат ИИБ ходимлари томонидан аниқланса, жаримага тортиши мумкин. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, яқин орадаги ички ишлар бўлимига олиб борилади», - дея маълумот берди у.

Ғиёсовнинг айтишича, уй шароитида саккиз қават докадан тайёрланган ниқобдан ташқари, турли матоларни юзга ўраб олиш ниқоб ўрнида қабул қилинмайди ҳамда ушбу шахс жамоат жойида бўлганда жаримага тортилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари 133тага етди, 7 бемор соғайди.

Мавзуга оид