Британияликлар Хитойга коронавирус туфайли катта товон тўлаттирмоқчи
Британия ҳукумати коронавирус компенсацияси учун 351 миллиард фунт стерлинг даъвоси билан халқаро судлар орқали Хитой ҳукуматига мурожаат қилиши керак. Жамоатчиликнинг ушбу талаби Бош вазир собиқ ўринбосари Дэмиан Грин бошчилигидаги 15 нафар катта тажрибали Ториларнинг Борис Жонсонга Пекин билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва қайта тиклашни талаб қилиш тўғрисида хат юборганидан кейин пайдо бўлди.
Касалликнинг глобал иқтисодий таъсирини ўрганиш бўйича биринчи кенг қамровли текшируви хулосасига кўра, G7 гуруҳига кирувчи дунёнинг етакчи иқтисодиётлари 3,9 триллион доллар миқдорида зиён кўрди. Агар Хитой Коммунистик партияси фожиа ҳақида очиқ ва тўғри маълумот тарқатганида, унинг оқибатларидан қочиш мумкин эди, дейилади таҳлилда.
Талаб этилаётган товон пули Британиянинг ғазначиси Риши Сунак ишлаб чиққан иқтисодий ёрдам ҳамда ва Соғлиқни сақлаш миллий хизмати инқирозга жавобан оширган харажатларини ўз ичига олади. Ушбу муҳим тадқиқот шунингдек, жорий йил бошида Буюк Британиянинг Лондондан Уҳанга рейсларни бекор қилмаслик ҳақидаги қарорлари, қолаверса, нотинч Хитой ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нотўғри маълумотларини ҳам инобатга олган.
Буюк Британиянинг ташқи сиёсий таҳлил маркази — Ҳенри Жексон жамияти томонидан эълон қилинган ҳисоботда Хитой соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро шартномалар мажбуриятларини тўғридан-тўғри бузганлиги ҳақида далиллар мавжуд ва йирик давлатлар улардан зарарни қоплаши мумкин бўлган ўнта қонуний йўлни баён қилади.
Тадқиқот «Коронавирус компенсацияси: Хитойнинг потенциал айбдорлиги ва ҳуқуқий муносабат усулларини баҳолаш» деб номланган ва шундай хулосага келади: «ХКП (Хитой Коммунистик партияси) салбий хабарларни энг юқоридан яширишга ва ташқи дунё салбий характердаги хабарларини тарқалмаслигига интилди. Энди Хитой бунга жавобан ривожланган ва мураккаб дезинформация кампаниясини уюштириб, дунё ҳамжамиятига соя солиб турган инқирозда беайб эканини исботлаб, бунинг ўрнига жаҳон мамлакатлари учун Хитой қилаётган барча нарсаларга миннатдор бўлиши кераклигига ишонтирмоқчи. Ҳақиқат шундаки, COVID-19 учун Хитой айбдор. Агар Пекинга қарши даъволар бўлса, улар триллионлаб фунтга тушиши мумкин».
Ҳисобот ортидан ҳукуматнинг 4 нафар собиқ вазири ва бошқа 11 нафар консерватив депутатлар Бош вазирга Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш талаби баён этилган хат йўллаган. Жаноб Грин ва собиқ вазирлар — Иаин Данкан Смит, Девид Девис ва Оуэн Патерсоннинг фикрича, «Хитой халқаро шартномаларга риоя қилмаслиги сабабли, қоидаларга асосланган тизимга зарар етказилишидан хавотир мавжуд» .
Уларнинг мактубида шундай дейилган: «Тиббиётнинг қонуний кучга эга бўлган халқаро қоидалари давлатлардан барча тахминий пандемия ҳақида тўлиқ маълумот беришни талаб қилади. Ушбу камчилик касалликнинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига имкон берди, бу глобал соғлиқ ва иқтисодиёт учун ўта жиддий оқибатларга олиб келди».
Ҳенри Жексон жамияти ҳисоботида айтилишича, Буюк Британия ҳақли талаб этиши мумкин бўлган товон миқдори 350 миллиард фунт стерлингдан ошади.
«Инқироз тугаганидан кейин биз ҳукуматни Хитой билан кенгроқ муносабатларимизни қайта кўриб чиқишга чақирамиз. Вақт ўтиши билан, биз ўзимизга Хитойга қарам бўлиб қолишимизга имкон бердик ва Британиянинг узоқ муддатли иқтисодий, техник ва хавфсизлик эҳтиёжларига стратегик нуқтайи назардан ёндаша олмадик», - дейилади ҳисобот преампуласида.
Лондондаги Хитой элчихонаси Даунинг-стрит коронавирус хавфлари борасида 15дан 40тагача бўлган омиллар ҳақида огоҳлантирилганлиги тўғрисида маълумот бериб, ҳисоботни ҳайрат билан рад этди.
Уларнинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати расмийлари «билдирилган мулоҳазалар ҳукумат позициясини акс эттирмаслиги» ва Британия «глобал миқёсда Хитойнинг қўшган ҳиссасини юқори баҳолаши»ни билдирган. Аноним манбанинг айтишича, бу мазмундаги суҳбат ҳеч қачон бўлмаган.
Бундан ташқари, АҚШнинг икки нуфузли юридик фирмалари ҳам Хитойдан етказилган зарар учун товон ундириш даъвоси билан судга мурожаат этмоқчи. Уларнинг бири профессионал юристлар армиясига эга қудратли фирмалардан бири экани таъкидланган. Агар даъво судда ютиб чиқса, коммунистлар партияси 6 триллион долларни бой бериши мумкин.
Суд товон пулини ундириш учун Хитойнинг АҚШдаги мол-мулкини мусодара қилиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
18:15 / 14.06.2024