Ўзбекистондаги карантин объектлари ўртасида VPN алоқа ўрнатилди
VPN орқали ҳимояланган махсус алоқа амалга оширилади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов 8 апрель куни АОКАдаги махсус штабда карантин муносабати билан кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берди.
«Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳизматчилари учун карантин даврида ишончли алоқа каналлари ташкил этилмоқда.
Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб карантинга жойлаштирилган 87та объект ўртасида VPN хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилди», – деди Аҳмадов.
Унинг сўзларига кўра, VPN орқали ҳимояланган махсус алоқа амалга оширилади.
«Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» АК бугунги кунда мамлакатимизда карантин тартибидаги объектларда, жумладан, янги барпо этилаётган шифохоналар ҳудудларида телекоммуникация хизматларини ташкил этиш бўйича бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Қисқа вақт ичида республикамиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги объектлари ҳудудида видеоконференц алоқа хизмати ташкил этилди», – дея маълум қилди Шерзод Аҳмадов.
Мавзуга оид
14:30 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасида космик суратларга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
07:51 / 12.12.2024
АҚШда конгрессменлар 2025 йил учун мудофаа бюджетини тасдиқлади
15:22 / 05.12.2024