Жаҳон | 15:20 / 15.04.2020
9997
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Суданда сариқ иситма эпидемияси бошланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Суданда сариқ иситма эпидемияси бошлангани ҳақида маълум қилди.
ЖССТ томонидан берилган баёнотда Уганда билан чегарадош Кажо Кежи минтақасида 2та ҳолат қайд этилгани ва у ердаги одамлар касалликка қарши иммунитетга эга эмаслиги айтилган.
Шунингдек, баёнотда эпидемия билан курашиш учун ушбу ҳудудда вакцина тадқиқоти режалаштирилгани таъкидланади.
Айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимининг заифлиги ва мониторинг механизми йўқлиги сабабли эпидемия авж олишидан хавотир билдирилмоқда.
Чивин чақиши натижасида юқадиган сариқ иситма вируси юқори ҳарорат, сариқлик, қорин оғриғи, қусиш каби аломатлар билан кечади.
Мавзуга оид
20:45 / 10.11.2024
БМТ: Жанубий Судандаги сув тошқинлари ярим миллионга яқин одамни бошпанасиз қолдирди
00:39 / 22.10.2024
Жанубий Суданда миллиондан ортиқ инсон сув тошқинларидан жабр кўрди
22:50 / 16.12.2022
Жанубий Судан президенти оммавий тадбирда иштонини ҳўллаб қўйди
20:00 / 27.01.2022