Ўзбекистон | 22:55 / 27.04.2020
7832
1 дақиқада ўқилади

General Motors Ўзбекистонга тиббий қурилмалар жўнатди

Ўзбекистонни коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлаш мақсадида 27 апрелда Жанубий Кореядан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида General Motors компанияси ва автомобил эҳтиёт қисмлари етказиб берувчи корейс компаниялари берган тиббий қурилмалар келтирилди. 

Фото: «Дунё» АА

Тиббий қурилмаларнинг умумий қиймати 2 млрд сўмга яқинни ташкил қилади. Ўзбекистонга 26 та кардиомонитор ва 25 та портатив ултратовуш сканер етказилди.

“Бу GM компанияси ва корейс етказиб берувчилари ёрдамидир. Умид қиламизки, ушбу ёрдам Ўзбекистонда бебаҳо ҳаётларни сақлаб қолишда ёрдам беради. Биз ушбу хавфли вирусга қарши курашда энг эзгу тилакларни билдириб қоламиз”, дейилган General Motors хабарида.

Мавзуга оид