Жаҳон | 08:12 / 10.05.2020
35567
2 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг энг хавфли жиҳати маълум қилинди 

Янги турдаги коронавирус SARS-CoV-2’нинг энг хавфли жиҳати унинг юқори даражада юқувчанлиги ҳисобланади.

Бу ҳақда хитойлик вирусолог, профессор Чжун Наньшань маълум қилди, деб хабар берди “Хуаньцюван” портали.

Профессорнинг таъкидлашича, SARS-CoV-2 мавсумий грипп, ОРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция) ёки MERS коронавирусидан тезроқ ва осонроқ юқади. Шу сабабли бу инфекцияга қарши курашиш учун 4 та компонент: эрта ҳимоя, инфекцияни эрта аниқлаш, эрта ташхис ва эрта изоляция зарур.

Эрта ҳимоя остида ниқоб ва қўлқоплар тақиб юриш, қўлларни тез-тез ювиш ва ижтимоий масофага риоя қилиш кўзда тутилади. Бу чоралар инсонни ҳимоялайди, чунки коронавирус бевосита алоқалар ёки юзалар орқали юқади.

Коронавирусни эрта аниқлаш учун гавжум жойларда тана ҳароратини ўлчаш зарур. Шунингдек, шубҳали аломатлар пайдо бўлганда дарҳол шифокорларга мурожаат қилиш керак. Бундай аломатларга ўзини ёмон ҳис қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, қуруқ йўтал ва ноодатий толиқиш киради.  

Эрта ташхис шифохоналарда коронавирусга чалинганларни бошқа беморлар билан аралаштириб юбормаслик имконини беради. Мутахассиснинг айтишича, бунинг учун амбулатор шароитларда кўрик ўтказиш лозим.

Ўз навбатида, эрта изоляциялаш касалланган одамнинг соғлом одамлар билан алоқаларини минималлаштиради.

Аввалроқ америкалик олимлар SARS-CoV-2’нинг ўта юқувчанлиги сабабини аниқлашганини маълум қилишганди. Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги коронавирус бошқа коронавируслар: атипик зотилжам келтириб чиқарувчи SARS-CoV-1 ва инсон учун хавфсиз HCoV-HKU1’нинг геномларини ўзида мужассамлаган. Атипик зотилжам вируси унча юқумли бўлмай, бироқ ундан ўлиш даражаси юқори. HCoV-HKU1, аксинча, ўта юқумли бўлиб, бироқ деярли безарар ҳисобланади.

Мавзуга оид