Жаҳон | 01:44 / 14.05.2020
7113
1 дақиқада ўқилади

АҚШ пандемияга қарамай Европа иттифоқида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи

АҚШ армияси пандемияга қарамай, июнда Польша шимолидаги полигонда ўз ҳарбийлари иштирокида Allied Spirit (Иттифоқчилик руҳи) машғулотлари ўтказишни режалаштирмоқда.

Фото: Dailytimes

Бу ҳақда АҚШ армиясининг Европадаги қўмондонлиги маълум қилди. 

Таъкидланишича, пандемияга қарамай ўтказиладиган машғулотларда иштирок этувчи ҳарбийларни коронавирусдан ҳимоялаш учун барча эҳтиёткорлик чоралари кўрилади.

Польшалик ҳарбийлар ҳам иштирок этувчи ушбу машғулотлар Европада совуқ уруш якунланган даврдан кейинги энг йирик машғулотлар бўлиши керак бўлган, бироқ пандемия сабабли бекор қилинган Defender Europe-2020’нинг кичик кўламдаги варианти ҳисобланади.

Машғулотлар Дравско-Поморскдаги полигонда 5-19 июнь кунлари бўлиб ўтади. Уларда 6 мингга яқин америкалик ва 2 минг польшалик ҳарбий иштирок этади.

Март ойида Пентагон пандемия сабабли Defender Europe-2020’да иштирок этадиган ҳарбийларнинг Европага жўнатилишини тўхтатишни буюрган эди. Ушбу машғулотларда 20 минг америкалик ҳарбий иштирок этиши режалаштирилганди. Машғулотлар бекор қилиниши олдидан Европага 6 минг америкалик ҳарбийни жўнатишга улгурилган.

Мавзуга оид