Ўзбекистон | 14:07 / 16.05.2020
39401
1 дақиқада ўқилади

«Сардоба»даги фожиа оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 1 киши бедарак йўқолган

Бугун, 16 май куни, Сирдарёда Халқаро пресс клуб сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Комилжон Саиджонов Сардоба техноген фалокати оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар сонини маълум қилди.

Унга кўра, «Сардоба» сув омборидаги фалокат оқибатида жами 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган (2 нафар аёл, 4 нафар эркак). Бир нафар фуқаро бедарак йўқолган.

Маълумот учун, 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбаси девори бузилиб, сув тошиб чиққанди. Техноген ҳалокат оқибатида вилоятнинг Мирзобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари ҳудудлари жиддий зарар кўрган ва аҳоли ўша куннинг ўзида хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинганди.

Мавзуга оид