Жамият | 12:41 / 23.05.2020
7873
4 дақиқада ўқилади

Депутат 600дан ортиқ оилага молиявий ёрдам кўрсатди

Карантин вақтида инсонлар молиявий кўмакка ҳар доимгидан муҳтожроқ бўлади. Бундай дамда саховатли тадбиркорлар катта саҳнага чиқишяпти. Масалан, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи «Анис парранда» МЧЖ 100дан ортиқ оилага молиявий кўмак кўрсатиб, уларнинг пластик карталарига пул ўтказиб турибди. Шунингдек, корхона 500дан ортиқ оилага бир марталик моддий ёрдам кўрсатди.

Корхона раҳбари ҳисобланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бахтиёр Байзаков Рамазон ҳайити муносабати билан юртдошларимизни табриклади.

Пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш борасидаги фармонлар узоқни ўйлаб қабул қилинганини кўрдик. Улар ҳар бир соҳа вакиллари, жумладан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган биз каби корхоналарга оғир дамда елкадош бўлиб турганини ҳис қилмоқдамиз.

Ҳукумат сиёсати даражасида қабул қилинган ушбу фармонлар билан тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар, хусусан муддати ўтиб кетган қарзларга жарима санкциялари ёки ундирув чоралари қўлланмасдан, аксинча уларни ва бошқа мажбурий тўловларни кечиктириш чоралари кўрилди. Натижада биз фаолият юритаётган «Анис парранда» МЧЖ ҳам ўз ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатгани йўқ. Иш ўринлари қисқартирилмай 90 нафардан иборат жамоа аъзоларининг ойлик маошлари вақтида бериб келинмоқда.

Ишчиларга зарур шарт-шароитлар ташкил этилиб, ижтимоий масофа сақланган ҳолда фаолият давом эттирилмоқда. Улар бепул тарзда бир марталик тиббий ниқоблар, антисептик воситалар билан мунтазам таъминланяпти.

Азалдан халқимиз бағрикенг, қўли очиқ, саховатпеша, сийлаи-раҳмли бўлиб, бугунги пандемия сабабли эълон қилинган карантин кунларида оддий фуқаролардан тортиб тадбиркорларгача ўзларининг бу фазилатларини намоён қилиб келмоқда.

Халқимизнинг юқорида таъкидлаб ўтилган хислатларини инобатга олган ҳолда «Саҳоват ва кўмак» дастури қабул қилинди. Бугун ушбу ташаббусни тадбикорлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлар ходимлари қўллаб-қувватлаётгани қувонарли.

Бизнинг жамиятимиз ҳам бу дастурдан четда қолмади. Ҳовли жойларда яшайдиган фуқароларга уларнинг томорқа майдонлари ҳажмидан келиб чиқиб 500-2000 донагача бройллер жўжалари текинга тарқатилди. Бундан ташқари жамиятимиз 100дан ортиқ кам таъминланган хонадонларни оталиққа олиб, пластик карталарига беғараз пул маблағлари тушириб берилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида менга ишонч билдирган округда истиқомат қилувчи 500дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Умид қиламан, ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб бирлашиб, Аллоҳ томонидан берилган бу синовлардан ўзининг мадади билан эсон-омон ўтиб оламиз. Фурсатдан фойдаланиб бутун халқимизни кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан самимий қутлаб, уларнинг оилаларига Аллоҳдан тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, қут-барака тилаб қоламан.

Ҳурмат билан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 40-«Қатортол» округи депутати Бахтиёр Байзаков

Мавзуга оид