Жамият | 14:29 / 23.05.2020
16147
1 дақиқада ўқилади

Навоийда оҳак ишлаб чиқариш шохобчасида содир этилган жиноят фош этилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 2 май кунидан 3 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Навоий вилояти Кармана тумани, “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган, 41 ёшли О.Ш.га тегишли бўлган оҳак ва гипс ишлаб чиқариш шохобчасига девордан ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс у ердан жами 17.500.000 сўмлик турли хил ускуналар ва қурилиш молларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 64 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланиб, талон-торож қилинган бойликларнинг бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мавзуга оид