Жаҳон | 21:12 / 01.06.2020
41177
3 дақиқада ўқилади
АҚШ шаҳарларидаги тартибсизликлар. Асосий маълумотлар
АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими сабабли бир неча кундан буён тартибсизликлар давом этмоқда. Мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди.
Воқеалар ривожи
- АҚШдаги тартибсизликлар бир ҳафтача аввал, 25 май куни афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниш чоғида ҳалок бўлганидан бошланди.
- Намойишлар Флойднинг ўлими содир бўлган Миннеаполисда бошланди ва тартибсизликларга айланиб кетди.
- Бошқа шаҳарларда дастлаб тинч намойишлар бўлиб ўтаётганди, аммо кейин уларда ҳам тартибсизликлар бошланди.
- Намойишлар давомида 4 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди, бир неча киши ҳалок бўлди.
- Тартибсизликлар сабабли миллий гвардиянинг 5 минг аскари сафарбар қилинди, яна 2 минг аскар жанговар шай ҳолатда турибди.
- Норозиликлар боис 40га яқин шаҳарда комендантлик соати жорий этилди.
- CNN телеканалининг хабар беришича, Оқ уй яқинидаги тартибсизликлар чоғида АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания ва ўғли Бэррон билан бир соатга яқин вақтини бункерда ўтказган.
Намойишлар сабаби
- 46 ёшли Флойд сохта пулдан фойдаланганликда гумонланиб қўлга олинди. Полициячилардан бири Дерек Шовин Флойд нафас ололмай қолганини айтишига қарамасдан, унинг бўйнини тиззаси билан босиб турган.
- Бу ҳолат тасвирланган лавҳа интернетда тарқалди.
- Флойд бир неча соатдан кейин касалхонада вафот этди.
- Уни қўлга олишда иштирок этган тўрт полициячи ишдан бўшатилди.
- Шовин қотилликда айбланиб ҳибсга олинди.
- Экспертларнинг хулосасига кўра, Флойд бўғилишдан эмас, саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ва эҳтимолий заҳарланиш оқибатида вафот этган. Флойднинг қариндошлари экспертиза натижасидан норози бўлди ва мустақил экспертларга мурожаат қилмоқчи.
Тартибсизликларга нисбатан жавоб
- АҚШ президенти Дональд Трамп бу намойишларнинг адолатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди ва мамлакатда бошбошдоқликка йўл қўймасликка ваъда берди.
- Собиқ президент Барак Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Сьюзан Райс тартибсизликларга Россия алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни илгари сурди.
- Кремль унингбу нуқтаи назарини хато деб атади.
- Америка амалдорлари оммавий намойишлар COVID-19 тарқалиши кучайишига олиб келишидан хавотирланмоқда, деб ёзади The New York Times.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024