Ўзбекистон | 21:42 / 01.06.2020
38202
2 дақиқада ўқилади

Республика ППХга янги раҳбар тайинланди

ИИВ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига янги бошлиқ ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича янги ўринбосари тайинланди.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, полковник Азизхон Шарипхонович Умархонов ИИВ Патруль - пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Азизхон Умархонов

Азизхон Умархонов 2018 йил майидан буён Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди.

Эндиликда унинг ўрнига полковник Муродилла Сайдуллаевич Аликариев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Муродилла Аликариев

Муродилла Аликариев 2019 йил мартидан буён Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябридан Ички ишлар вазирлигининг Патрул пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бекмурод Абдуллаев 2020 йил апрелида Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид