АҚШ Ливияга ҳарбий техника етказишда гумон қилинмоқда
АҚШ ўз манфаатлари йўлида Ливияга ҳарбий техника етказаётган бўлиши мумкин. АҚШнинг Германиядаги “Рамштайн” базасидан Триполи ва Мисурата шаҳарларига ҳарбий-транспорт самолётлари мунтазам парвозлар амалга оширмоқда.
Россиянинг дипломатик манбасига таяниб бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди. Манбанинг фикрича, Вашингтон Ливиядаги ихтилоф томонларини ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга ундаш мақсадида шундай йўл тутмоқда.
Манба АҚШ Ливиянинг ғарбига етказаётган юк ҳарбий характердалигини гумон қилмоқда. Унинг тақсимланиши билан АҚШ қуролли кучларининг Африкадаги қўмондонлигининг (USAFRICOM) Тунис билан чегарада жойлашган махсус бўлинмаси шуғулланиши мумкин.
17 июнда USAFRICOM фельдмаршал Ҳалифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси томонида Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 2 минг жангчиси жанг қилаётганини маълум қилган. Таъкидланишича, ушбу жангчилар Триполига 14 ой давом этган ҳужумнинг барча жанговар ҳаракатларида иштирок этган.
2011 йилда Ливияда фуқаролик уруши бошланиб, мамлакатни 1969 йилдан бери бошқариб келган Муаммар Қаззофий ҳокимиятдан четлатилган ва ўлдирилган. Айни вақтда Ливияда қўшҳокимлик юзага келиб, шарқдаги Тобрук шаҳрида Ҳафтар бошчилигидаги парламент, ғарбидаги Триполида эса миллий келишув ҳукумати ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024