Спорт | 21:02 / 06.07.2020
9525
1 дақиқада ўқилади

Ўктам Барноев Йилқичилик ва от спорти федерациясига раис этиб сайланди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди ва унда федерацияга янги раис сайланди. 

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

МОҚ матбуот хизмати хабарида айтилишича, федерация раислигига бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев номзоди илгари сурилди.  

Таклиф бир овоздан маъқулланиб, Ўктам Барноев Йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Феруз Абдуллаев раис ўринбосари, Камол Худойбердиев эса федерация раисининг ўринбосари – бош котиби, Баҳром Норқобилов, ҳамда “Ўзбегим отлари” от заводи раҳбари Аваз Исмоилов эса жамоатчилик асосида федерация раисининг ўринбосарлари этиб сайланишди.

Соҳанинг етук мутахассислари Баҳром Газиев ҳамда Акмал Тошов ҳам федерация раисининг ўринбосарлари сифатида жамоатчилик асосида фаолиятини давом эттиришади.

Мавзуга оид