Ўзбекистон | 12:42 / 08.07.2020
241216
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна карантинга қайтмоқда

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 июлдан 1 августгача Ўзбекистонда автомобиль ҳаракатини чеклаш, вилоятлараро автотранспорт қатновларини тақиқлаш, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятини тўхтатиш, оилавий тўй ҳамда бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказишни ҳам тақиқлаш кўзда тутилган.

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

  • автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;
  • давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;
  • ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно); 
  • томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;
  • тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;
  • 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

Шунингдек, қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

  • парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;
  • буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар; 
  • спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар; 
  • ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;
  • умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);
  • санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

Махсус комиссия халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ янги тартиблар белгилаган:

  • халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;
  • халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.
     

Мавзуга оид