Жаҳон | 17:49 / 13.07.2020
55568
2 дақиқада ўқилади

Амурдаги «Газпром» ишчилари исён кўтарди. Улар орасида ўзбеклар ҳам бор

Регион прокуратураси сайтида хабар қилинишича, ҳолат юзасидан хорижлик ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқини бузиш факти бўйича текширув қўзғатилган. Шу билан бирга, тартибсизликлар иштирокчиларига нисбатан “Безорилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Видеодан кадр

Россиянинг Амур областида «Ренессанс Хэви Индастрис» компанияси ишчилари уч ойдан буён маош олмаганликлари сабабли исён кўтарди. Компания «Газпром» пудратчиси бўлиб, Амурдаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида иштирок этмоқда. Baza телеграм-канали воқеа жойидан ёзиб олинган видеолавҳани тақдим этди.

Лавҳада ўндан ортиқ ишчилар эшикларни тепиб, техникаларни синдираётгани акс этган. Видеода эшитилган “Ур, синдир” деган сўзлардан уларнинг ўзбеклар эканлигини англаш мумкин. Исёнчиларни тинчлантириш учун махсус милиция отряди жалб этилган.

Регион прокуратураси сайтида хабар қилинишича, ҳолат юзасидан хорижлик ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқини бузиш факти бўйича текширув бошланган. Шу билан бирга, тартибсизликлар иштирокчиларига нисбатан “Безорилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу кейинги ойда «Газпром» пудратчиларининг иккинчи марта исён кўтаришидир. Апрелда Ёқутистондаги Чаяндин конидаги ишчилар карантиндаги турмуш шароитларидан норози бўлиб исён кўтарганди.

Мавзуга оид