Ўзбекистон | 13:31 / 17.07.2020
35393
1 дақиқада ўқилади

Чуст тумани ҳокими ўзгарди

Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими ўзгарди. Kun.uz мухбири хабар беришича, Бекзод Ҳамдамов туманнинг янги ҳокими сифатида таништирилган.

7 июль куни Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда Чуст тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Баҳодир Охунов ўз лавозимидан озод этилган.

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст тумани ҳокими лавозимига Бекзод Ҳамдамов номзодини таклиф қилган. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллаган.

Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган.

У муқаддам «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Наманган вилоят бўлинмаси раҳбари лавозимида фаолият юритган, 2020 йил бошидан буён Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Баҳодир Охунов Чуст туманига 2016 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мавзуга оид