Жаҳон | 21:33 / 01.08.2020
51014
1 дақиқада ўқилади

Тўрт мамлакатдаги юзлаб одамларга почта орқали Хитойдан сирли уруғлар келди

Биргина Флоридада 600дан ортиқ киши ана шундай жўнатма олган, бундай ҳолатлар 12та штатда содир бўлган.

Фото: Reuters

АҚШ, Португалия, Янги Зеландия ва Буюк Британияда юзлаб кишилар почта орқали ичида уруғлар бўлган пакетлар олишди. Улар Хитойдан жўнатилган, деб хабар бермоқда The Guardian.

Кичик шаффоф пакетчалардан қора ва оқ уруғлар чиққан. Жўнатмалар устига эса уларнинг ўйинчоқ ёки бижутерия эканлиги, олувчиларнинг аниқ манзили ва исм-шарифи ёзилган. 

Биргина Флоридада 600дан ортиқ киши ана шундай жўнатма олган, бундай ҳолатлар 12та штатда содир бўлган. Буюк Британияда ҳам юздан ортиқ киши ана шундай жўнатма олган, бундан ташқари, Янги Зеландия ва Португалияда ҳам Хитойдан почта орқали уруғ келиши ҳолатлари қайд этилган.

АҚШ ва Буюк Британия бу борада суриштирув бошлаган. 

Хитой ҳукумати почта стикерлари қалбаки эканлигини билдирган ва текширув ўтказиш учун АҚШ почта хизматидан ушбу жўнатмаларни беришини сўраган.

Мавзуга оид