Жаҳон | 08:57 / 01.08.2020
7762
2 дақиқада ўқилади

Трамп TikTok’ни АҚШда тақиқламоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп TikTok иловасининг Америка ҳудудида ишлашига тақиқ жорий этмоқчи, деб ёзмоқда Bloomberg.

Фото: Saul Loeb/AFP via Getty Images

«Модомики [биз] TikTok [мавзуси]ни тилга олган эканмиз, уни АҚШда тақиқлаймиз», — деган давлат раҳбари Флоридадан Вашингтонга қайтаётган самолёти бортида журналистларга.

Америка етакчиси бу борада керакли ижро фармони имзолаши ёки фавқулодда иқтисодий ваколатидан фойдаланиши мумкинлигини айтиб ўтган.

Аввалроқ Microsoft Хитойнинг TikTok онлайн сервисини харид қилиш борасида музокаралар бошлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Сервис Хитойнинг ByteDance интернет компаниясига тегишли. Трамп мамлакат ҳокимияти TikTok’ка қарши турли чоралар қўллаш, жумладан уни тақиқлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бир ҳафтача муқаддам айрим америкалик инвесторлар TikTok’ни бош компания ByteDance’дан сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқаётгани маълум бўлган эди. Бу кўрсаткичлари тобора ўсиб бораётган иловани ByteDance назорат қила олмаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Мавзуга оид