АҚШда қизил пиёз сальмонеллёз касаллиги тарқалишига сабаб бўлди
АҚШнинг 30 тадан кўпроқ штатида ўткир ичак инфекцияси - сальмонеллёз тарқалиши қайд қилинди. Юқумли касаллик тарқалишининг эҳтимолий сабаби сифатида қизил пиёз кўрсатилмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати бўйича бошқармасида маълум қилинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, касаллик авж олишига Калифорнияда жойлашган Thomson International компанияси етиштирадиган қизил пиёз олиб келган бўлиши мумкин. Компания инфекция тарқалиши олдини олиш мақсадида ушбу касаллик қўзғатувчиси - сальмонеллалар билан зарарланган қизил пиёз ва у билан бирга сақланган бошқа турдаги пиёзларни ҳам сотувдан қайтариб олмоқда.
АҚШда айни вақтда сальмонеллёзга чалиниш бўйича 396 та ҳолат қайд қилинган, 60 киши шифохонада даволанмоқда. Шунингдек, юқумли касаллик авж олиши Канадада ҳам қайд қилинган. Тахмин қилинишича, бу АҚШдаги ҳолатлар билан боғланган бўлиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сальмонеллёз билан касалланиш аксарият ҳолатларда енгил кечади, бироқ касаллик туфайли организмнинг сувсизланиши болалар ва катта ёшли кишилар ҳаётига хавф солиши мумкин.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024