Жамият | 14:08 / 07.08.2020
6040
2 дақиқада ўқилади

UZEX биржаси электрон ҳужжат алмашинуви хизматини ишга туширди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси exdoc.uz электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишга туширди. Бу 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да биржа томонидан амалга оширилган учинчи (биринчи лойиҳа – янгиланган КЯС, иккинчиси – электрон танлов ва тендер) йирик лойиҳа ҳисобланади.

Exdoc – бу биржанинг қулай электрон ҳисоб-фактуралар хизмати бўлиб, ундан нафақат биржа савдо иштирокчилари, балки бошқа корхона ва ташкилотлар ҳам эркин фойдаланишлари мумкин.

Тизимда 5 дақиқа мобайнида юридик кучга эга бўлган ҳужжатларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда имзолаш, юбориш ва қабул қилиш мумкин. Шунингдек, биржанинг янги электрон хизмати ҳужжатни махсус шифрланган канал орқали юбориш ва унинг бажарилиш ҳолатини текшириш имконини беради.

UZEX биржанинг электрон ҳужжат алмашинуви хизмати фойдаланувчиларнинг вақт ва маблағларнинг тежалиши, ҳужжатларни расмийлаштиришда хатоларга йўл қўйиш эҳтимолини камайтиради ва бизнес жараёнларни самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Вебсайтнинг қулай интерфейси ва “ақлли” қидирув тизими ҳужжат алмашинувини электрон шаклда янада тезкор амалга оширилишини таъминлайди. Яқин келажакда сервиснинг 1C ва биллинг тизимига боғланиши кутилмоқда.

Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон ва 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси қошидаги “Uzex innovation” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

Қўшимча маълумот учун, UZEX биржасининг Call-маркази операторлари ва мутахассисларига @uzexfeedbackbot телеграм боти ёки +99871 207-00-33 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид