Ўзбекистон | 12:33 / 16.09.2020
22688
2 дақиқада ўқилади

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига раис тайинланди

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ва раис ўринбосарлари тайинланди. 

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги  ПҚ-4825 қарорига асосан Баҳром Шарипов Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимини эгаллади.

Ўзбекистон президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4825 қарорига асосан Беҳзоджон Юсупов Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президентнинг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4825 қарорига асосан Шерзод Асадов Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Давлат раҳбарининг сентябрь ойи бошида имзоланган “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди.

Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифаси этиб белгиланди:

пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, ушбу тармоқларни ягона илмий-техникавий сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминлаш;

тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш;

ипак қурти ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш;
 
пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хомашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни энг аввало ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;

пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш.

Мавзуга оид