Эрдўған Греция газетасини ҳақоратли сарлавҳаси учун судга берди
18 сентябрь куни "Демократия" газетасининг биринчи саҳифаси турк тилида катта ҳарфларда Эрдўғанга нисбатан ҳақоратли сўзлар билан чоп этилди. Туркчани билмайдиганлар учун эса бу сўзларнинг инглизча таржимаси берилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг адвокатлари Грециянинг "Демократия" газетасини мамлакат президентини ҳақоратловчи сарлавҳа остида мақола чоп этгани учун судга берди. Бу ҳақда Yeni Safak газетаси хабар бермоқда.
"Газетада президентимиз шаънига нисбатан ишлатилган иборалар энг тубан ахлоқни кўрсатади", - дейилади судга берилган даъво аризасида.
Шунингдек, аризада қайд этилишича, "ҳақорат – бу бошқа сўз тополмаганларнинг тили бўлиб, улар йўналтирилган инсон учун эмас, балки бу сўзларни ишлатганлар учун шармандалик ҳисобланади".
18 сентябрь куни "Демократия" газетасининг биринчи саҳифаси турк тилида катта ҳарфларда Эрдўғанга нисбатан ҳақоратли сўзлар билан чоп этилди. Туркчани билмайдиганлар учун эса бу сўзларнинг инглизча таржимаси берилди.
Жума куни Грециянинг Анқарадаги элчиси Михаил-Христос Деамессис Туркия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу маълум қилди. У шунингдек, ҳақоратни сўз эркинлиги билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.
Греция ҳукуматининг расмий вакили Стелиос Петсас таҳририятнинг бу ишини қоралаб чиқди.
Мавзуга оид
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
16:24 / 15.12.2024
Дамашқ ва Ҳалаб Туркияники бўлиши мумкин эди – Эрдўған
19:32 / 13.12.2024