«Озарбойжон уруш эълон қилди» – Пашинян арманистонликларга мурожаат қилди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян қўшни Озарбойжон билан юзага келган можаро сабаб арманистонликларга фавқулодда мурожаат қилди. Пашинян ўз чиқиши давомида бир қатор масалаларда кескин фикрлар билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғ можароси икки мамлакат миқёсидан чиқиб кетиб, халқаро хавфсизликка ҳам дахл қилиши мумкин. «Озарбойжон арман халқига уруш эълон қилди. Арманистон халқининг керакли жавобни беришга кучи етади», деди Пашинян.
Арманистон бош вазири Туркиянинг Озарбойжонга ёрдам бераётгани ҳақида ҳам гапирди. «Бизнинг ҳарбий ҳаракатлар муваффақиятли амалга оширилмоқда, натижада душман зарар кўра бошлади. Халқаро ҳамжамият вазиятга Туркиянинг аралашишига йўл қўймаслиги керак. Озарбойжондаги режим жиноий ҳаракатларини Арманистон билан чегарада амалга ошириши ва минтақадаги барқарорликни издан чиқариш учун провокация қилиши ҳам мумкинлигини биламиз», деган Пашинян.
27 сентябрь кунига ўтар кечаси ва якшанба тонгида Тоғли Қорабоғда яна Озарбойжон ва Арманистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув бошланди. Ҳар икки мамлакат бир-бирини ўт очишни бошлашда айбламоқда. Икки томондан ҳам ўнлаб одамлар қурбон бўлгани, тинч аҳоли орасидан ҳам ҳалок бўлганлар борлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
21:45
Озарбойжон Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирди
19:12
Илҳом Алиев самолёт ҳалокатида жасорат кўрсатган экипаж аъзоларини тақдирлади
18:19
Алиев: Россия айбини тан олиши, айбдорларни жазолаши ва товон тўлаши керак
18:11