Ўзбекистон | 07:34 / 30.09.2020
11958
3 дақиқада ўқилади

Қандай мулклар фақат давлат эгалигида бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

Қонуннинг мақсади давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Фақат давлат эгалигида бўлиши мумкин бўлган мулклар қуйидагилардан иборат:

моддий маданий мерос, шу жумладан давлат, миллий ва ахборот-кутубхона фондлари, илмий-тадқиқот муассасалари фондлари, шунингдек архивлар, музейлар ва қўриқланадиган табиат ҳудудларида сақланадиган объектлар;

пул муомаласи хизмати бўйича давлат ташкилотлари, қимматли қоғозлар, орденлар, медаллар ва почта тўлови белгилари ишлаб чиқарилишини таъминловчи корхона ва ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари давлат корхоналари, муассасалари ва ҳарбий-техника мулклари (саноат утилизацияси амалга оширилишига қадар, шунингдек саноат утилизациясига тааллуқли бўлмаган);

илмий-тадқиқот, тажриба-лойиҳалар ишлари, ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланган ҳолда қурилмалар ва ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва сотишни амалга оширувчи корхоналар ва объектлар;

радиоактив элементларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, қайта ишлаш, радиоактив чиқиндиларни йўқ қилиш, уран ва бошқа бўлинадиган материалларни, шунингдек улардан олинган маҳсулотларни сотиш билан шуғулланадиган корxоналар ва объектлар;

қурол ва ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий теxника, улар учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва буюмлар, пиротеxника буюмлари, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун маxсус материаллар ва жиҳозларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва сотиш билан шуғулланадиган корxоналар;

ов ва спорт қуроллари ва ўқ-дорилар, шунингдек қиррали қуролларни (миллий сувенир пичоқларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва сотиш билан шуғулланадиган корxона ва ташкилотлар;

кучли заҳарлар, гиёҳвандлик ва заҳарли моддаларни ишлаб чиқарадиган, шунингдек таркибида гиёҳвандлик ва заҳарли моддалар бўлган экинларни экиш, етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган корxоналар;

Ўзбекистон Республикаси давлат резервлари, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик мақсадлари объектлари ва мулклари;

атом энергетикаси ва стратегик аҳамиятга эга объектларда қурилиш-монтаж ишлари, эксплуатация ва таъмирлаш ишларини (ускуналар, тизимлар ва аппаратураларни ўрнатиш) амалга оширадиган иxтисослашган корxоналар ва ташкилотлар;

портловчи ва заҳарли моддаларни ташишни амалга оширувчи махсус корхоналар;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;

санитария-эпидемиологик станциялар. Суд-тиббиёт экспертизаси бюроси. Атроф-муҳит ва табиат муҳофазаси назорати хизматлари;

махсус мақсадга эга корхоналар (Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази, Республика махсус алоқа боғланмаси, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази, Электромагнит мослашув маркази).

қабристонлар.

Республика эгалигида бўлган мулк муниципал мулкка, шунингдек муниципал мулк республика эгалигидаги мулкка ўтказилиши мумкин.

Мавзуга оид